Новости

Ривожланган мамлакатларда муваффақиятли қўлланилаётган дори воситалари нархни шакллантиришнинг шаффоф ва самарали механизмларини жорий этиш, уларнинг нархлари чегарадош мамлакатларга нисбатан юртимизда асоссиз ўсишини олдини олиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги ПҚ-4554-сон қарорига мувофиқ, 2020 йил 1 июлдан бошлаб маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан референт нарх шакллантириш тизими босқичма-босқич жорий этилди.

Подробнее

Халқаро тажриба шуни кўрсатадики, ушбу механизмнинг жорий этилиши дори воситаларини нафақат ишлаб чиқариш, балки уларнинг импортидан то охирги истеъмолчи қўлига етиб бориши ҳамда муомаладан чиқарилишигача бўлган ҳаётий циклини кузатиш ва назорат қилиш имконини беради.

Подробнее

Юртимизда 2020 йилнинг январ ойидан онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал кассаларга ўтиш жараёни бошланди. Дорихоналарда ҳар бир харид QR кодли чек бериш билан бирга амалга оширилиши лозим. Бундай чеклар қонуний фаолиятдан гувоҳлик беради. Улар фақат онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал кассалардан берилади.

Подробнее

Қалбакилаштириш ҳам товар номига (савдо номи), ҳам женерик дори воситаларига тегишли бўлиши мумкин. Бунда, таркибида тегишли ёки тегишли бўлмаган ингредиентлар киритилган, фаол моддалар бўлмаган ёки етарли бўлмаган ҳамда соҳта қадоқланган маҳсулотларни кузатишимиз мумкин. Уларни эса лаборатория таҳлил натижалари бўйича сифатли ёки сифатсизлиги аниқланади ва тегишли ҳулоса берилади.

Подробнее

Ижтимоий тармоқларда Канадада истиқомат қилаётган ўзбекистонлик шифокор Обидхон Мамадалиевнинг юртимизда дори воситаларини сертификатлаштириш тартибига умуман амал қилинмаслиги, хусусан «Фармкомитет» (Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази) ходимлари бу тартибни билмаслиги ҳақида жиддий айблов билдирган видеоси тарқалди.

Подробнее

Таркибида кучли таъсир қилувчи ва психотроп моддалар, гиёҳвандлик воситалари мавжуд бўлмаган ва таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузганлик учун қонунчиликда тегишли жавобгарлик белгиланган.

Подробнее

Ижтимоий тармоқларда юртимиздаги дорихоналарда Ҳиндистоннинг "Marion Biotech Pvt. Ltd" компаниясига тегишли “Травамакс” ва “Цинепар Кид” сиропи ҳали ҳам сотилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

Подробнее

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сон қарори билан тасдиқлаган низомга мувофиқ, дорихона ходимлари томонидан дори воситасини сотиб олувчиларга зарур маълумотлар берилиши керак. Жумладан, сотиб олувчининг талабига биноан дорихона ходими дори воситалари ва тиббий буюмларнинг нархлари ва уларнинг сифатини тасдиқловчи ҳужжатларни кўрсатиши лозим. 

Подробнее

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2016 йил 29 июндаги  60-сон буйруғи (рўйхат рақами 2809-сон, 12.07.2016) билан Тиббий буюмлар рўйхати тасдиқланган. Мазкур рўйхатда 27 тўпламдаги тиббий буюмлар жамланмаси ўрин олган

Подробнее