Новости

Mustaqilligimizning 32 yilligi arafasida mamlakatimizda sog‘liqni saqlash tizimini xususan, farmatsevtika sohasini rivojlantirishga qo‘shgan munosib hissasi uchun Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazining bir guruh mutaxassislari “O‘zbekiston Respublikasi sog‘liqni saqlash aʼlochisi” ko‘krak nishoni bilan taqdirlandi.

Подробнее

Рецепт ― шифокорнинг фармацевтик маълумотга эга бўлган мутахассисга дори препаратларини тайёрлаш ва (ёки) бериш ҳамда унинг қўлланилиш усули тўғрисидаги электрон ёки ёзма шаклдаги кўрсатмаси ҳисобланади.

Подробнее

ССВ ҳузуридаги Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори Мирзохиджон Қодиров, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) делегацияси вакиллари - USAID'нинг Ўзбекистондаги миссияси директори ўринбосари Эдвард Михальски, Соғлиқни сақлашни ривожлантириш бошқармаси директори Черри Гумапас ва бошқарма маслаҳатчиси Чарльз Лерман билан учрашди.

Подробнее

Айни кунларда ССВнинг Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Тиббий буюмлар ва тиббий техника сифатини назорат қилиш лабароторияси мутахассислари AIBO - Халқаро бизнес ходимлари академияси томонидан ташкил этилган “Ривожланган мамлакатлар учун тиббий тасвирлаш қурилмасини конфигурация қилиш ва бошқариш” мавзусида ўтказилаётган семинарда иштирок этмоқда.

Подробнее

Инсон саломатлигига бевосита таъсир этувчи дори воситаларининг муомаласини истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи мавжуд ҳуқуқий мезонлар асосида ташкил этиш, бунинг учун соҳага тегишли барча ҳужжатларни тўплаш, уларни фармацевтика ва тиббиёт соҳасидаги мутахассисларга ва жамоатчиликка етказиш мақсадида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази таъсислигида “Ўзбекистон фармацевтик хабарномаси” фармацевтика журнали чоп этиб келинади.

Подробнее

Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш, тиббиёт ва фармацевтика соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида, Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон - Туркия тиббиёт форуми бўлиб ўтади.

Подробнее