Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеясини нашр (қайта нашр) этишга тайёрлаш бўйича Таҳрият кенгаши котибияти, Ўзбекистон Республикаси Президенти 2019 йил 11-апрелдаги ПФ-5707-сон “2019-2021 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини янада жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони 1-иловаси,
13-бандига биноан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 28 августдаги 227-сон “Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеясини маъқуллаш тўғрисида”ги ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг 2019 йил 17-июлдаги 24-сон “Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеясини ишлаб чиқиш ва нашрга (қайта наширга) тайёрлаш ишларини ташкил қилиш тўғрисида”ги буйруқлари ижросини амалга ошира бориб, қуйидагиларни маълум қилади:
-
Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеяси биринчи нашри, биринчи жилди 1- ва 2-қисмларини (ҳар бири ўзбек ва рус тилларида футлярда) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 28-августдаги 227-сон “Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеясини маъқуллаш тўғрисида”ги буйруғига асосан тасдиқланиб, Фармакопеяда келтирилган тадбирлар, тадбиркорлик субъектларининг фаолиятига узвий равишда алоқадорлигини эътиборга олган ҳолда уни амал қилишини бошланиш муддати 2021 йил 1-март деб белгиланди;
-
Бугунги кунгача рўйхатдан (қайта рўйхатдан) ўтказиш учун 2021 йилда тақдим этилган дори воситалари норматив ҳужжатларига Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеяси биринчи нашри, биринчи жилди 1- ва 2-қисмларини талаблари киритиб борилмоқда.
Шу жумладан:
-
рўйхатдан ўтказиш учун топширилган маҳаллий дори воситаларининг 123 та меъёрий ҳужжатларига;
-
қайта рўйхатдан ўтказиш учун топширилган маҳаллий дори воситаларининг 119 та меъёрий ҳужжатларига Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеяси 1-нашри талаблари асосида тайёрланиб тасдиқланди.
-
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб, байрам арафасида, Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеяси биринчи нашри, биринчи жилди 1- ва 2-қисмлари (ҳар бири ўзбек ва рус тилларида футлярда) нашр этилди. Электрон ва китоб шаклида нашр этилган, 200 нусхадан иборат Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеяси биринчи нашри, биринчи жилди 1- ва 2-қисмларини (ҳар бири ўзбек ва рус тилларида футлярда) юқори раҳбар ташкилотларга, фармацевтика фаолиятига алоқадор бўлган вазирликлар, идоралар ва уларнинг тегишли ташкилотлари ва муассаларга, шу жумладан олий ва ўрта мухсус ўқув юртларига тақдим этилди.
Юқоридагиларга асосан ўзларининг илмий тадқиқот, ўқув-тарбиявий ва ишлаб чиқариш фаолиятлари Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеясига алоқадор бўлган ташкилот ва муассалар, ишлаб чиқарувчи ва тижорат фаолияти билан шуғулланувчилар эътиборига Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеяси биринчи нашри, биринчи жилди 1- ва
2-қисмларини (ҳар бири ўзбек ва рус тилларида) қуйида келтирилган жамланмалар бўйича белгиланган тўловлар асосида етказиб берилиши маълум қилинади:
-
китоб кўринишида турли ҳажмдаги босма нашр + битта фойдаланувчи учун онлайн версия;
-
китоб кўринишидаги босма нашр;
-
битта фойдаланувчи учун электрон версия.
Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеясини сотиб олиш юзасидан қуйидаги манзилга мурожат қилиши мумкин:
“Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази” ДУК.
Манзил: 100002, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Озод к., К.Умаров тор кўчаси, 16.
Телефон: +998 71 242-48-93, +998 71 249-47-93.
Веб-сайт: https://uzpharm-control.uz/.
E-mail: farmkomitet@minzdrav.uz.