50 номдаги 813815 ўрам фармацевтика маҳсулотларига сертификат бериш рад этилди

10.02.2023 1788

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат марказининг Тиббий маҳсулотларни сертификатлаштириш марказий органига бўлган мурожаатлар асосида, жорий йилнинг январ ойи давомида юртимизга импорт қилинган ва мамлакатимизда ишлаб чиқарилган фармацевтика маҳсулотлари ўрнатилган тартибда сертфикатлаштириш учун текширувдан ўтказилди.

✅ Экспертиза натижасига кўра, Германия, Ҳиндистон, Венгрия, Греция, Италия, Жанубий Корея, Хитой ҳамда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 50 номдаги 813815 ўрам, умумий қиймати 27 млрд сўмдан ортиқ фармацевтика маҳсулотлари сертификатлаштириш жараёнида номувофиқлиги аниқланиб қўллаш учун яроқсиз деб топилди ва сертификатлаштирилиши рад этилди. 

Таъкидлаш жоиз, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан дори воситалари ва тиббий буюмларнинг сертификатлаш жараёнлари қатъий назоратга олинган бўлиб, ҳар бир серия алоҳида лаборатор текширувлардан ўтказилиб, сифатсизлиги аниқланган фармацевтика маҳсулотларининг эркин муомалага чиқарилишини олди олинмоқда.

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника
экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази ахборот хизмати