Дори воситалари нега мажбурий рақамли маркировкаланмоқда?

06.02.2023 1797

— Маркировкалашнинг асосий мақсади — аҳолини қалбаки дори воситаларидан ҳимоя қилиш, унинг тарқалишига қарши курашишдан иборат.

Халқаро тажриба шуни кўрсатадики, ушбу механизмнинг жорий этилиши дори воситаларини нафақат ишлаб чиқариш, балки уларнинг импортидан то охирги истеъмолчи қўлига етиб бориши ҳамда муомаладан чиқарилишигача бўлган ҳаётий циклини кузатиш ва назорат қилиш имконини беради.

✅ Тизим орқали, истеъмолчи сотиб олаётган дори воситасининг қалбаки эмаслиги, уни ҳаёти ва саломатлиги учун хавфсизлигига ишонч ҳосил қилиши мумкин бўлади.

Айтиш жоиз, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига кўра, Ўзбекистонда ҳам фармацевтика маҳсулотларини босқичма-босқич мажбурий рақамли маркировкалаш тизимига ўтилмоқда. Давлат ва хусусий шериклик асосида яратилган миллий тизим орқали эндиликда дори воситаларини маркировкалаш ва мониторинг қилиш ҳамда кузатиш имкони яратилмоқда.

Ушбу тизим истеъмолчиларга нима беради?

Бундай рақамли белгиларни қўллаш истеъмолчилар учун дори воситаси ҳақидаги барча маълумотларни олиш имконини яратади. Энди сиз дорихонадан бирор дори воситасини харид қилишдан аввал, ишлаб чиқарувчи ва уни импорт қилган компания номи, ишлаб чиқарилган жой, реализация қилаётган шахс, стандарт рақам каби маълумотларни дори воситасининг қадоғидаги махсус кодни сканерлаш орқали билиб оласиз. Бу маълумотлар эса давлат ахборот тизимида сақланади.

Азиз Абдумаликов, 
Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника
экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази мутахассиси

Давлат маркази Ахборот хизмати