Давлат маркази мутахассиси Наргиза Мусаева фармацевтика фанлари доктори (DSc) илмий даражасини олди

08.11.2022 2169

“Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУК Наркотикларни назорат қилиш қўмитасининг етакчи мутахассиси Наргиза Мусаева фармацевтика фанлари доктори (DSc) илмий даражасини олди.

Н. Мусаева Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси раиси Исматжон Азизов илмий раҳбарлигида фармацевтик кимё ва фамакогнозия ихтисослиги бўйича “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўсадиган ўсимликларидан олинадиган мойлар асосидаги дори воситаларини стандартлаш ва сифат назорати” мавзусидаги диссертацияни муносиб ҳимоя қилди.

Фурсатдан фойдаланиб ҳамкасбимизнинг келгусидаги фаолиятига омад тилаймиз!

Давлат маркази Ахборот хизмати