Юртимиздаги яна икки фармкомпанияда маркировкалаш ускунасини ўрнатилди

09.10.2022 2179

Хабарингиз бор, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, дори воситалари ва тиббий буюмларни гуруҳларга бўлинишини назарга тутган ҳолда идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш тизими 2022-2025 йиллар давомида босқичма-босқич жорий қилининши белгиланган.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш, шунингдек маркировкалаш ускунасини ўрнатишда Давлат марказининг Дори воситалари ва тиббиёт буюмларини рақамли маркировкалаш бўлими томонидан жойларга чиққан ҳолда тушунтириш ишлари амалга оширилиб келинмоқда.

Жорий йилнинг 3-4 октябрь кунлари мазкур бўлим мутахассислари, ишлаб чиқариш жараёнларида маркировкалаш тизимини жорий қилган "Pharmacon LLC" ва "Sanita Pharma" МЧЖ корхонасига ташриф буюришди ҳамда иккиламчи (ташқи) қадоқларда ишлаб чиқарилган дори воситаларини маркировкалаш жараёни билан яқиндан танишишди.

Эслатиб ўтамиз 2022 йил 1 ноябрдан бошлаб, бирламчи (ички) қадоқларда ишлаб чиқарилган дори воситалари (агар иккиламчи (ташқи) ўрам мавжуд бўлмаса) ва доривор ангро маҳсулотлари мажбурий рақамли маркировкаланади.

Давлат маркази Ахборот хизмати