Давлат марказида 1 октябр - Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан маърифий тадбир бўлиб ўтди

03.10.2022 2486

Жорий йилнинг 29 сентябр санасида Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат марказида 1 октябр - Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда меҳмон сифатида  Республика маънавият-тарғибот маркази Олмазор тумани бўлими директори Муаззам Алибаева; тарихчи олим Бурхониддин Зайнитдинов, Ўзбекистон Республикаси ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи-шоир Бобур Бобомурод ҳамда Республика Мусиқа ва санъат коллежи ўқувчилари иштирок этишди.

Учрашув давомида қуйидаги: 

“Аждодлар мардона руҳи бизга ёр”
“Мустабид тузумнинг 1937-1938 йилларда Ўзбекистонда ўтказилган қатағон сиёсати ва унинг мудҳиш оқибатлари”;
“Тежамкорлик - фаровонлик асоси”;
“Ўзбек тили байрами”;
“Ҳалқаро Фармацевтлар куни” мавзулари бўйича маърузлар тингланди ва ўзаро дўстона суҳбат бўлиб ўтди.

Байрамона руҳиятда бўлиб ўтган ушбу тадбир якунида эл ардоғидаги шоир Бобур Бобомурод ижросида шоир қаламига мансуб шеърлар тингланди ва Республика Мусиқа ва санъат коллежи ўқувчилари томонидан жонли ижрода мусиқалар ижро этилиб, барча қатнашувчиларга ўзгача кайфият улашилди.

Давлат маркази Ахборот хизмати