Европа фармакопеяси тақдимотига бағишланган халқаро конференция иш бошлади

21.09.2022 2843

Жорий йилнинг 19 сентябрь куни Франциянинг Страсбург шаҳрида Соғлиқни сақлаш ва дори воситалари сифати бўйича Европа директорати томонидан Европа фармакопеясининг 11-нашрининг чоп этилиши ва амалиётга татбиқ этилиши муносабати билан “Ҳамкорлик, инновация ва илмий маҳорат” мавзусидаги халқаро конференция ўз ишини бошлади.

Гибрид шаклда ўтаётган халқаро тадбир доирасида 60 га яқин давлатлардан ташриф буюрган 200 дан ортиқ тор доирадаги етакчи экспертларни, жумладан, Европа институтлари, миллий ваколатли органлар, саноат ва илмий тадқиқот институтлари ва давлат идоралари вакилларини, олимларни, мутахассисларни бирлаштириб, дори воситаларини хавфсизлиги, сифати ва самарадорлигини таъминлаш борасида эришилган ютуқлар ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича мунозаралар ўтказилмоқда.

Таъкидлаш жоиз, мазкур анжуманда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг ҳузуридаги “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази” мутасадди мутахассислари ҳам иштирок этишмоқда.

Давлат маркази Ахборот хизмати