21.09.2022 4666

Жорий йилнинг 13-21 сентябр кунлари Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази”да Постмаркетинг назорати тизимини жорий этишни йўлга қўйиш юзасидан постмаркетинг назорати жараёнининг тўлиқ циклини синов тариқасида ўтказишни ўрганиш мақсадида “Хавфга йўналтирилган Постмаркетинг назорати” мавзусида ўқув курси ташкил этилди.

USP техник маслаҳатчиси Тимоти Нвогу иштирокида бўлиб ўтган мазкур ўқув курсида:

▪️ Давлат марказининг Постмаркетинг назорати бўлими ва синов лабораториялари ходимлари;
▪️ Стандартлаштириш ва сифат бўлими ходимлари;
▪️ «Зарур амалиётлар маркази» ДУК ходимлари;
▪️ Агентликнинг Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси ҳодимлари қатнашишди.

Эслатиб ўтамиз ушбу ўқув курси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 январдаги “2022 — 2026 йилларда Республиканинг фармацевтика тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-55-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган бўлиб, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва Америка Қўшма Штатлари Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ўртасида 2020 йил 9 октябрда “Дори воситалари сифатини рағбатлантириш плюс” дастурини (“PQM+” дастури) амалга ошириш борасидаги ҳамкорлик тўғрисида имзоланган меморандум доирасида амалга оширилмоқда.

Давлат маркази Ахборот хизмати