Фармацевтика соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар диққатига!

02.08.2023 2546

Фармацевтика соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар диққатига!

Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш, тиббиёт ва фармацевтика соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида, Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон - Туркия тиббиёт форуми бўлиб ўтади.

Унда Туркия томонидан 100 га яқин тиббиёт ва фармацевтика компаниялари иштирок этиши кутилмоқда. Шунингдек, форум доирасида соҳа вакиллари иштирокида B2B, B2G ва G2G учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.

Шу муносабат билан, юртимизда фаолият юритаётган маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва фармацевтика маҳсулотлари улгуржи реализацияси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларини жорий йилнинг 16-17 август кунлари Самарқандда бўлиб ўтадиган ушбу нуфузли анжуманда иштирок этишга таклиф этамиз.

Манзил: “Silk Road by Minyoun” hotel
Мурожаат учун: (99) 399-30-33