Президент қарори билан тасдиқланган, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги муассасаларни қайта ташкил қилиш дастурига мувофиқ, "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" Давлат муассасаси қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
✅ Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани давлат руйхатидан ўтказиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, шунингдек, фармацевтика фаолиятини лицензиялаш йули билан давлат томонидан бошқаришни, постмаркетинг назоратини амалга оширишни таъминлайди;
✅ Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқади;
✅ Давлат фармакопеясини ишлаб чиқади;
✅ Тиббиёт маҳсулотларини сертификатлаштирувчи марказий орган сифатида республикадаги дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани сертификатлаштириш органлари ва синов лабораториялари фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
✅ Тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни реализация қилиш, бериш, тақсимлаш, сақлаш ҳамда ҳисобга олиш тартибини ишлаб чиқади;
✅ Фармакологик назоратни амалга оширади;
✅ Тиббий буюмлар ва тиббий техниканинг сифат назорати борасида метрология текширувларини ташкиллаштиради;
✅ Тиббиёт амалиётида қўллашга рухсат этилган дори воситалари тиббий буюмлар ва тиббий техника давлат реестрини юритади;
✅ Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг мурожаатлари буйича фармацевтика маҳсулотларини экспертизадан ўтказишни таъминлайди;
✅ Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техниканинг зарарли таъсирини тасдиқловчи фактлар мавжуд бўлган тақдирда, уларнинг ишлаб чиқарилишини, тайёрланишини, импорт қилинишини, реализация қилинишини белгиланган тартибда тўхтатиб туриш чорасини кўради.
Манба: ПҚ-197-сон 20.06.2023