Аккредитация тизими баҳоловчилари ва техник экспертларнинг 2022 йилги фаолияти якунлари бўйича анжуман ташкил этилди

21.12.2022 2005

Жорий йилнинг 20 декабрь куни “Ўзбекистон аккредитация маркази” ДК томонидан ILAC MRA ва IAF MLA кўп томонлама тан олиш битимларига қўшилиши натижалари ва баҳоловчи ҳамда техник экспертларнинг 2022 йилги фаолияти якунлари бўйича анжуман ташкил этилди.

Унда миллий аккредитация тизимини APAC, IAF ва ILAC миқёсда тан олишга эришишда алоҳида ҳисса қўшган, намунали ва юқори самарага эришган, 2022 йилда APAC экспертлари томонидан ўтказилган папритет баҳолашдаги фаол иштирок этган баҳоловчи ва техник экспертлар ҳамда мувофиқликни баҳолаш органларининг фаол иштироки эътироф қилинди ва муносиб тақдирланди.

Шу жумладан, “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази”нинг Андижон вилоят шўъба корхонаси Сертификатлаштириш органи “Ўзбекистон аккредитация маркази”да 2022 йилда APAC экспертлари томонидан ўтказилган паритет баҳолашдаги витнес аудитлардаги фаол иштироки учун ташаккурнома билан тақдирланди.

Давлат маркази Ахборот хизмати