ЖССТнинг Жаҳон фармакопеялари бўйича навбатдаги халқаро анжумани ўтказилди

06.10.2022 4068

2022 йил 27-29 сентябрь кунлари Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Мексика Қўшма Штатлари фармакопеяси томони билан ҳамкорликда ташкил этилган 13-Халқаро Жаҳон Фармакопеяси (IMWP) анжумани бўлиб ўтди.

Онлайн учрашувда 38 та фармакопея органидан 51 дан ортиқ иштирокчилар қатнашдилар. Конференциянинг кириш қисмида ЖССТ Фармацевтика учун нормалар ва стандартлар (NSP), гуруҳ раҳбари, (Team Lead, Norms and Standards for Pharmaceuticals (NSP)) - Luther Gwaza томонидан кун тартибида қўйилган масалалар эълон қилинди.

Шундан сўнг, ушбу масалалар юзасидан "IMWP – 12" анжуманида қабул қилинган таклифлар ижроси бўйича маълумот тингланди.

Тадбир давомида иштирокчи давлатлар томонидан жаҳондаги ҳудудий ва миллий фармакопеялар бўйича ахборот берилди. Жумладан, Ўзбекистон Давлат фармакопеяси Таҳририят кенгаши котибияти вакили Ҳилола Назруллаева Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеясини ишлаб чиқишда эришилган асосий ютуқлари ҳақида қатнашчиларга маълумот берди.

Давлат маркази Ахборот хизмати