“Ўзбекистон фармацевтик хабарномаси” журнали ҳамкорликка таклиф этади

03.08.2023 2625

“Ўзбекистон фармацевтик хабарномаси” журнали ҳамкорликка таклиф этади

Инсон саломатлигига бевосита таъсир этувчи дори воситаларининг муомаласини истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи мавжуд ҳуқуқий мезонлар асосида ташкил этиш, бунинг учун соҳага тегишли барча ҳужжатларни тўплаш, уларни фармацевтика ва тиббиёт соҳасидаги мутахассисларга ва жамоатчиликка етказиш мақсадида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази таъсислигида “Ўзбекистон фармацевтик хабарномаси” фармацевтика журнали чоп этиб келинади.

Маълумот учун ушбу журнал оммавий ахборот воситаси сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб, илк бор 1996 йилда чоп этилган. 2010 йил 6 август санасида журналга Миллий Савдо палатаси (ҳозирда Савдо-саноат палатаси) томонидан Халқаро стандарт серия рақами ISSN 2181-0311 берилган. Шунингдек, мазкур журнал Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси томонидан “Диссертациялар асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрлар рўйхати” га киритилган.

Тиббиёт ва фармацевтика соҳасида фаолият юритаётган ҳурматли тадбиркорлар, соҳа вакиллари ва қадрли мутахассислар ўз фаолиятингиздаги муҳим янгиликлар, илмий ишланмалар, хизматлар ва маҳсулотлар ҳақидаги маълумотларни кенг жамоатчиликка етказиш ниятида бўлсангиз унда “Ўзбекистон фармацевтик хабарномаси” журнали таҳририяти барчангизни ҳамкорликка таклиф этади

Таъкидлаш жоиз, ҳар чоракда нашр қилинадиган мазкур журнал нафақат бизнинг республикамизда, балки унинг ташқарисида ҳам, тиббиёт ва фармацевтика соҳасида фаолият кўрсатаётган мутахассисларнинг кенг доирасида қизиқиш билан ўқилади.

☎️ Мурожаат учун телефон: 
+99871 203-01-01: ички (2360 - 2362)