Фармацевтик фаолият нима ва у қандай йўналишлардан иборат?

16.02.2023 5393

Фармацевтика фаолияти деганда — дори воситалари ва тиббий буюмлар яратиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини, шунингдек уларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, уларнинг сифатини назорат қилиш ҳамда уларни реализация қилишни қамраб оладиган фаолият тушунилади.

Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 4 январдаги "Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида"ги қонунининг 15-моддасига мувофиқ, фармацевтика фаолиятининг йўналишлари қуйидагилардан иборат:

— дори воситаларини ва тиббий буюмларни яратиш бўйича илмий-тадқиқот ишлари;
— дори воситаларини ва тиббий буюмларни ишлаб чиқариш;
— дори воситаларининг ва тиббий буюмларнинг сифатини назорат қилиш;
— дори воситаларини ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилиш;
— дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш;
— дори воситаларини ва тиббий буюмларни тайёрлаш;
— доривор ўсимлик хом ашёсини қадоқлаш ва улгуржи реализация қилиш.

Эслатиб ўтамиз, фармацевтика фаолияти — амалга оширилиши учун лицензия олиш талаб қилинадиган фаолият тури ҳисобланиб, бунда фаолиятининг қуйидаги йўналишларига лицензия олиш талаб қилинмайди:

— тиббий буюмларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, улгуржи реализация қилиш;
— дори воситалари ва тиббий буюмларни яратиш бўйича илмий-тадқиқот ишлари;
— дори воситалари ва тиббий буюмлар сифатини назорат қилиш;
— доривор ўсимлик хомашёсини қадоқлаш ва улгуржи сотиш.
— Офтальмология тиббий буюмларини чакана реализацияси (оптика) бўйича фаолият белгиланган тартибда ваколатли органни хабардор этган ҳолда амалга оширилади.


Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника
кспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази
хборот хизмати