Автотранспорт воситасининг тиббиёт қутичасида нималар бўлиши керак?

12.02.2023 6544

"Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида"ги қонунга мувофиқ, шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун транспорт воситасининг салонида бўлиши шарт бўлган зарур тиббий ашёлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи (рўйхат рақами 2241-сон, 05.07. 2011) билан тасдиқланган.

Ушбу рўйхатда миқдори, автотранспорт категориясига кўра белгиланган, ташқи қон кетишни вақтинчалик тўхтатиш ва жароҳатларга боғлам қўйиш учун тиббий буюмлар, юрак ўпка реанимацияси воситалари ва бошқа воситалар ўрин эгаллаган. (Тўлиқ рўйхат иловада.)

 Маълумот учун, "Йўл ҳаракати қоидалари" талабларига мувофиқ тиббиёт қутичаси транспорт воситаларини ишлаб чиқарган ташкилот томонидан белгиланган жойга мустаҳкам ўрнатилади. Агар транспорт воситасини конструкциясида бундай жой кўзда тутилмаган бўлса, тиббиёт қутичаси осон олинадиган жойда бўлиши лозим.

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника
экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази
ахборот хизмати