Дорихоналарда қайси турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар бўлиши мажбурий ҳисобланади?

09.02.2023 1396

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан, юртдошларимизнинг дори воситаларига бўлган талабини ҳамда кенг тарқалган касалликларни даволашга мўлжалланган маҳаллий арзон ва сифатли дори воситларига бўлган эҳтиёжини қондириш шунингдек, муҳимлиги жиҳатдан дорихоналарда бўлиши мажбурий бўлган дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхати тасдиқланган.

Мазкур рўйхатда 26 номдаги (халқаро патентланмаган ва савдо номидаги) дори воситалари ҳамда 6 хил тиббий буюмлар, жумладан:

▪️Шприцлар
▪️Инфузион системалар
▪️Тиббий пахта
▪️Бинт
▪️Тиббиёт докаси
▪️Тиббий қўлқоп ўрин эгаллаган.

(Тўлиқ рўйхат билан қуйидаги манзилда батафсил танишасиз.)

Шунингдек, дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш фаолиятини лицензиялаш талабига кўра, дорихона сотув зали пештахталарининг камида 10 фоизи доривор ўсимликлар хом ашёсидан тайёрланган биологик фаол қўшимчалар ва дори воситалари учун ажратилган бўлиши керак.

Муҳаббат Ибрагимова,
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори маслаҳатчиси

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси
а стандартлаштириш Давлат маркази ахборот хизмати