Расмий муносабат

31.01.2023 1817

Ижтимоий тармоқларда юртимиздаги дорихоналарда Ҳиндистоннинг "Marion Biotech Pvt. Ltd" компаниясига тегишли “Травамакс” ва “Цинепар Кид” сиропи ҳали ҳам сотилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

Соғлиқни сақлаш вазирининг 2023 йил 2 январдаги 24-41821-сон кўрсатма хатига биноан, “Quramax Medical” МЧЖ томонидан 2022 йил мамлакатимиз ҳудудига олиб кирилган Ҳиндистоннинг "Marion Biotech Pvt. Ltd" компаниясига тегишли барча дори воситаларининг сотилиши вақтинчалик тўхтатилган.

Айни кунларда ушбу препаратларни вақтинча қўлламаслик юзасидан барча зарур чоралар кўрилмоқда. Қолаверса, мазкур дори воситалари чуқур лаборатор текширувларидан ўтказилмоқда. Таҳлил натижалари бўйича қўшимча маълумот тақдим қилинади.

Давлат маркази Ахборот хизмати