Тиббий буюмлар рўйхатига нималар киради?

09.01.2023 1534

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2016 йил 29 июндаги  60-сон буйруғи (рўйхат рақами 2809-сон, 12.07.2016) билан Тиббий буюмлар рўйхати тасдиқланган. Мазкур рўйхатда 27 тўпламдаги тиббий буюмлар жамланмаси ўрин олган:

- Тиббиёт боғлов материаллари;
- Тиббиёт тикув материаллари;
- Тешиш, инъекция, трансфузия, сўриб олишга мўлжалланган тиббий буюмлар;
- Ангиография, ангиопластика, диализ, гемодиализ, плазмоферез, сунъий қон айланишида қўлланиладиган тиббий буюмлар;
- Стоматология ва ортодонтия тиббий буюмлари;
- Офтальмология тиббий буюмлари;
- Акушерлик, гинекология ва урология тиббий буюмлари;
- Оториноларингология тиббий буюмлари;
- Анестезиология ва реанимация учун тиббий буюмлар;
- Протез-ортопедия буюмлари ва имплантант воситалари;
- Маҳаллий қўллаш учун мўлжалланган тиббий буюмлар;
- Ташхис воситалари;
- Резина, резинаматоли, латексли ва полимер тиббий буюмлар;
- Контрацептивлар;
- Биринчи тиббий ёрдам буюмлари;
- Беморларни парваришлаш тиббий буюмлари;
- ин витро ташхис буюмлари.

Изоҳ:
Мазкур Рўйхатда назарда тутилган тиббий буюмлар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилади.
Мазкур Рўйхатда назарда тутилган тиббий буюмлар алоҳида тўплам ҳолатида, тиббий техниканинг сарф қисми сифатида ёки тиббий техниканинг тўплами таркибида бўлиши мумкин.

Давлат маркази Ахборот хизмати