Президент қароридаги вазифалар ижроси юзасидан йиғилиш ўтказилди

25.11.2022 2306

«Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази» ДУКда Марказ директорининг биринчи ўринбосари Амирхон Азимов бошчилигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 октябрдаги “Аҳолини сифатли дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-411-сон қароридаги вазифалар ижроси юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Марказ мутасаддилари ва 60 га яқин тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирокида бўлиб ўтган мазкур йиғилиш кун тартибидан ўрин эгаллаган бир қатор вазифалар, жумладан:

- Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини амал қилиш муддатини узайтириш мақсадида топширилган рўйхатдан ўтказиш хужжатларини топшириш муддатининг максимал ва минимал вақти. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини тасдиқлашни кечиктиришнинг мумкин бўлган хатарлари;

- Клиник тадқиқотларни ўтказиш тартиб-талаблари, шартлари, тартибга солувчи ҳужжатлар, тайинлаш мезонлари;

- Ишлаб чиқариш майдонларини текшириш тартиби ва шартларини, тайинлаш мезонларини аниқлаштириш;

- Фармаконадзор соҳасидаги талабларнинг ўзгариши ва қонунчиликдаги янгиликлар, мезонлар (Вазирлар Махкамасининг 213-сон қарорига мувофиқ);

- Умумий-тартибга солувчи ҳужжатлардаги сўзларнинг равшанлиги масаласидаги тушунмовчиликлар ҳамда уларнинг турли мутахассислар томонидан ноаниқ талқин қилинишига сабаб бўлиши;

- Тан олиш йўли орқали давлат рўйхатидан ўтказиш учун топширилган дори воситаларини макетларини тасдиқлаш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек йиғилишда Давлат марказ директорининг биринчи ўринбосари Амирхон Азимов Президент қарорида рўйхатдан ўтказиш масалалари бўйича бир қанча ўзгартиришлар киритилганлигини, бунда асосан маҳаллий ишлаб чиқарувчилар хорижий давлатлар ишлаб чиқарувчилари томонидан ишлаб чиқарилган субстанцияларни давлат рўйхатидан ўтказилиши бекор қилинганлигини таъкидлаб, тадбир қатнашичиларини қизиқтирган саволларга жавоб берди.

Давлат маркази Ахборот хизмати