“Jayxun Invest” МЧЖ Хоразм вилоятида биринчи бўлиб маркировкалаш ускунасини ўрнатди

11.11.2022 2191

Хабарингиз бор, дори воситалари ва тиббий буюмларни ишлаб чиқариш, олиб кириш ва айланмасини ҳисобга олиш механизмларини тубдан такомиллаштириш ҳамда қонуний айланишини таъминлаш, шунингдек, ушбу маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори қабул қилинган.

Қарорга мувофиқ, дори воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизими 2022–2025 йиллар давомида босқичма-босқич жорий қилиниши белгиланган. Ҳозирда юртимизда ишлаб чиқариладиган маҳаллий дори воситаларининг 85% рақамли маркировкаланган ҳолда ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда.

Куни кеча, Хоразм вилоятида жойлашган “Jayxun Invest” МЧЖ ҳудудда биринчилардан бўлиб маркировкалаш ускунасини ўрнатди ва ишлаб чиқаришда мазкур тизимни жорий қилди.

Маълумот учун “Jayxun Invest” МЧЖ таблетка, капсула ва саше кўринишидаги дори воситаларини ишлаб чиқаради. Компания шунингдек, бир марталик шприц ва инфузион системалар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида айни кунларда қиймати 12 млрд.сўмлик лойиҳани амалга оширишни бошлаб юборган.

Давлат маркази Ахборот хизмати