Умумий қиймати 15.3 млрд сўм бўлган фармацевтика маҳсулотларига сертификат бериш рад этилди

08.11.2022 1391

2022 йилнинг октябрь ойи давомида Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат марказининг Тиббий маҳсулотларни сертификатлаштириш марказий органига бўлган мурожаатлар асосида тақдим қилинган фармацевтика маҳсулотлари белгиланган тартибда сертфикатлаштириш учун текширувдан ўтказилди. 

Экспертиза натижасига кўра Швецария, Ҳиндистон, Россия, Испания, Белоруссия, Румыния, Италия, Хитой, Арманистон давлатлари ҳамда юртимизда ишлаб чиқарилган 31 турдаги 365776 ўрам (206176 ўрам дори воситаси ва 159600 ўрам тиббий буюм) умумий қиймати 15.3 млрд сўм бўлган фармацевтика маҳсулотлари сертификатлаштириш жараёнида номувофиқлиги аниқланиб қўллаш учун яроқсиз деб топилди ва сертификатлаштирилиши рад этилди.

Эслатиб ўтамиз, дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббиёт техникалари учун берилган мувофиқлик сертификатлари ҳақида Давлат марказининг расмий веб сайти (Ягона ахборот тизими)дан маълумот олишингиз мумкин.

Давлат маркази Ахборот хизмати