Ноқонуний муомалада эканлиги аниқланган фармацевтика маҳсулотлари экспертизадан ўтказилди

08.11.2022 2343

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат марказининг Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари мурожаатлари билан ишлаш бўлимга жорий йилнинг октябрь ойи давомида Ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар ҳамда жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 95 та мурожаат келиб тушди.

Мазкур мурожаатлар асосида ноқонуний муомалада эканлиги аниқланган дори воситалари ва тиббий буюмлар белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилди.

Экспертиза хулосаларига кўра, 593 турдаги 25476 ўрам фармацевтика маҳсулотлари, жумладан:

94 турдаги 5753 ўрам - давлат рўйхатидан ўтган; 
200 турдаги 8139 ўрам - давлат рўйхатидан ўтмаган; 
62 турдаги 3173 ўрам - мувофиқлик сертификати мавжуд;
188 турдаги 7624 ўрам - мувофиқлик сертификати мавжуд эмас;
27 турдаги 672 ўрам - ёрлиқлаш  кўрсаткичи бўйича (контрафакт);
21 турдаги 82 ўрам - яроқлик муддати тугаган (сифатсиз);
1 турдаги 33 ўрам - қалбакилаштирилган (Зардекс д/в бир неча маротаба такрорланган ҳолда) тиббиёт амалиётида қўллаш мумкин эмаслиги аниқланди.

Давлат маркази томонидан юқоридаги аниқланган ҳолатлар бўйича лаборатория таҳлиллари ҳақидаги тегишли маълумотлар мурожаатчиларга тақдим қилинди.

Эслатиб ўтамиз, «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги қонуннинг 20-моддасидага мувофиқ cифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини харид қилиш,  чакана реализация қилиш ва улардан фойдаланиш тақиқланади!

Давлат маркази Ахборот хизмати