Давлат маркази томонидан 242 та тиббиёт муассасаларида қиёслаш ва синаш ишлари амалга оширилди

24.10.2022 1480

Мамлакатимизда лабораторияга оид функционал тадқиқотлар сифатини яхшилаш, метрологик таъминотни ривожлантириш, тиббиёт ташкилотларида фойдаланиладиган тиббий техникага техник хизмат кўрсатиш ва уни синовдан ўтказиш тизимини такомиллаштириш асосида аҳолига тиббий хизматлар кўрсатиш самарадорлигини ва хавфсизлигини ошириш мақсадида "Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази"ининг Қиёслаш лабораторияси томонидан бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Жумладан, лаборатория мутахассислари томонидан жорий йилнинг 9 ойи мобайнида юртимиздаги 242 та тиббиёт муассасаларида қиёслаш ва синаш ишлари амалга оширилган бўлиб, мазкур муассасалардаги 1754 дона ўлчаш воситалари сифатли ва меъёрий ҳужжатлар талабига жавоб бериши аниқланган.

Шунингдек, ўрганишлар давомида 103 та ўлчаш воситалари сифатсиз ва меъёрий ҳужжатлар талабига жавоб бермаслиги аниқланиб, яроқсиз ва сифатсизлиги аниқланган тиббий ўлчаш воситаларини қайта таъмирлаш ёки ҳисобдан чиқариб қайта ишлатилмаслиги тўғрисида даволаш профилактика муассасалари маъсул ходимларига кўрсатмалар берилди.

Ҳурматли юртдошлар! Давлат рўйхатидан ўтган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техниканинг сифатсиз, белгиланган талабларга номувофиқ ишлаб чиқарилган, нуқсонли ҳолатлари юзасидан эътирозингиз бўлса, унда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг телеграм мессенжеридаги @uzpharmagency_bot алоқа ботига ёки (71) 203-27-77 ишонч телефонига мурожаат қилишингиз мумкин.

Давлат маркази Ахборот хизмати