“Ўзбекистон фармацевтик хабарномаси” илмий-амалий фармацевтика журнали - 26 ёшда!

18.10.2022 1774

Инсон саломатлигига бевосита таъсир кўрсатувчи дори воситалари муомаласини истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи мавжуд ҳуқуқий мезонлар асосида ташкил этиш, бунинг учун соҳага тегишли барча ҳужжатларни тўплаш, уларни мутахассисларга, фармацевтика ва Соғлиқни сақлаш ташкилотчиларига, фармацевтика ва тиббиёт соҳасидаги тадқиқотлар билан шуғулланувчи илмий ходимлар, шифокорлар ва фармацевтларга, тиббиёт ва фармацевтика олий ўқув юртлари талабалари ва ўқитувчиларига  етказиш мақсадида "Дори воситалари тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази" ДУК таъсислигида ҳар йили “Ўзбекистон фармацевтик хабарномаси” илмий-амалий фармацевтика журнали чоп этиб келинади.

Маълумот учун ушбу журнал оммавий ахборот воситаси сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб, илк бор 1996 йилда чоп этилган. 2010 йил 6 август санасида журналга Миллий Савдо палатаси (ҳозирда Савдо-саноат палатаси) томонидан Халқаро стандарт серия рақами ISSN 2181-0311 берилган. Шунингдек, мазкур журнал Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси томонидан “Диссертациялар асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрлар рўйхати”га киритилган.   

Таъкидлаш жоиз, ҳар чоракда нашр қилинадиган “Ўзбекистон фармацевтик хабарномаси” журнали нафақат бизнинг республикамизда, балки унинг ташқарисида ҳам, тиббиёт ва фармацевтика соҳасида фаолият кўрсатаётган мутахассисларнинг кенг доирасида қизиқиш билан ўқилади.

Эслатиб ўтамиз, журналнинг электрон вариантини “Дори воситалари, тиббий буюмлари ва тиббий техника экспертизаси ва стандартизацияси Давлат маркази” ДУКнинг расмий веб-сайтидан юклаб олишингиз мумкин.

Дамира Сагатова
“Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва  стандартлаштириш Давлат маркази” ДУК Матбаа бўлим бошлиғи