Марказ мутахассислари Хитойда малака оширмоқда

08.08.2023 1436

Айни кунларда ССВнинг Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Тиббий буюмлар ва тиббий техника сифатини назорат қилиш лабароторияси мутахассислари AIBO - Халқаро бизнес ходимлари академияси томонидан ташкил этилган “Ривожланган мамлакатлар учун тиббий тасвирлаш қурилмасини конфигурация қилиш ва бошқариш” мавзусида ўтказилаётган семинарда иштирок этмоқда.

Ушбу семинар 14 августга қадар давом этиб, иштирокчилар ўқув машғулотлари давомида Хитойнинг фармацевтика саноати сиёсати, соҳага йўналтирилган инвестицияларни бошқаришнинг сўнги тенденциялари ва моделлари, янги турдаги дори воситалари, тиббий буюм ва тиббий техника шунингдек, ақлли шифохоналарни ишлаб чиқишда ҳамкорлик қилиш имкониятлари ва шу каби бир қатор муҳим мавзуларда қимматли маълумоларга эга бўлиш билан бирга, уларни амалиётга тадбиқ этиш бўйича тажриба алмашишади.

Бундан ташқари Марказнинг яна 2 нафар мутахассиси ҳам Хитойда малака ошириши режалаштирилган бўлиб, улар жорий йилнинг 11-24 август кунлари AIBO томонидан ташкил этиладиган “Ривожланаётган мамлакатлар учун анъанавий хитой тиббиётига асосланган соғлиқни сақлаш” мавзусидаги ўқув-семинарида иштирок этади.

Маълумот учун, Халқаро бизнес ходимлари академияси (AIBO) Хитой Халқ Республикаси Савдо вазирлигига бевосита бўйсунувчи таълим муассасаси ҳисобланиб, 1980 йилда ташкил этилган. AIBO’нинг асосий вазифаларидан бири инсон ресурсларини ривожлантириш ва ҳамкорлик лойиҳаларини амалга ошириш шунингдек, мутахассилар учун малака ошириш курсларини ташкил этиш ҳисобланади.