Ноқонуний муомалада бўлган 568 турдаги 10002 ўрам фармацевтика маҳсулотлари экспертизадан ўтказилди

09.02.2023 1000

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорликда юртимизда дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши кураш ва унинг олдини олишга қаратилган бир қатор тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Хусусан, 2023 йил январ ойида давомида Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат марказига келиб тушган 133 та мурожаат асосида тақдим қилинган фармацевтика маҳсулотлари ўрнатилган тартибда лаборатория текширувидан ўтказилди.

Таҳлил натижаларига кўра, 568 турдаги 10002 ўрам, жумладан:

➖ 100 турдаги 2115 ўрам - давлат рўйхатидан ўтган;
➖ 200 турдаги 3500 ўрам - давлат рўйхатидан ўтмаган;
➖ 20 турдаги 318 ўрам - мувофиқлик сертификати мавжуд;
➖ 200 турдаги 3500 ўрам - мувофиқлик сертификати мавжуд эмас;
➖ 25 турдаги 319 ўрам - ёрлиқлаш кўрсаткичи бўйича (ғайриқонуний нусха);
➖ 20 турдаги 115 ўрам - яроқлик муддати тугаган (сифатсиз)
➖ 3 турдаги 135 ўрам - қалбакилаштирилган фармацевтика маҳсулотлари тиббиёт амалиётида қўллаш мумкин эмаслиги бўйича ҳулоса берилди. Ҳамда чора кўриш мақсадида маълумотлар тегишли органларга тақдим қилинди.

Ҳурматли юртдошлар! Сизда бирор дори воситасининг сифатига нисбатан шубҳа пайдо бўлса Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат марказига мурожаат қилишингиз мумкин. Бунда ўрам ёки қадоқдаги дори воситаси билан бирга унинг харид (товар ва касса) чекини тақдим этишингиз керак бўлади.

(Манзил: Тошкент ш., Озод кўчаси, К. Умаров тор кўчаси, 16-уй, телефон (71) 203-01-01 ички рақам 23-40)

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси
ва стандартлаштириш Давлат маркази ахборот хизмати