2022 йил давомида 3523 дона тиббий ўлчаш воситалари қиёслаш ва синаш текширувларидан ўтказилди

27.12.2022 2127

"Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази"нинг Қиёслаш лабораторияси томонидан 2022 йил давомида қиёслаш соҳасида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди.

Жумладан якунланаётган 2022 йил давомида лаборатория мутахассислари томонидан юртимиздаги 301 та тиббиёт муассасаларида умумий 3523 дона тиббий ўлчаш воситалари қиёслаш ва синаш текширувларидан ўтказилди.

Ўрганишлар давомида улардан 3192 таси сифатли ва меъёрий ҳужжатлар талабига жавоб бериши, 331 таси эса сифатсиз ва меъёрий ҳужжатлар талабига жавоб бермаслиги ҳамда яроқсизлиги аниқланди.

Текширув натижасига кўра, сифатсизлиги ва яроқсизлиги аниқланган тиббий ўлчаш воситалари (тўлиқ рўйхат) қайта таъмирлаш ёки ҳисобдан чиқариб қайта ишлатилмаслиги тўғрисида даволаш профилактика муассасаларининг маъсул ходимларига тегишли кўрсатмалар берилди.

Эслатиб ўтамиз, юртимизда фаолият юритаётган давлат ва нодавлат тиббиёт муассалари раҳбарлари, тиббий ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказиш хизматлари бўйича қуйидаги рақамлар орқали мурожаат қилишлари мумкин:

Қиёслаш лабораторияси мудири Абдуллаев Нодир Мир-Азимович тел: 71-203-01-01 (2240) ёки 90-927-59-17
Маъсул ходим: Камилов Олимжон тел: 71-203-01-01 (2240) ёки 97-001-44-77

Давлат маркази Ахборот хизмати