"Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази"да “Қандай қилиб фармакологик назорат бўйича ваколатли шахс бўлиш мумкин? Ишлаб чиқаришда фармакологик назорат тизимини жорий этиш" мавзусида семинар ўтказилди.
Тадбирда Хорижий фармацевтика компаниялари ва ишлаб чиқарувчиларининг ваколатхоналари ассоциацияси раҳбари Муҳаббат Акбарова, Миллий фармаконазорат илмий маркази бош директори, RQA, ISOP ассоциацияси аъзоси Анатолий Крашенинников ҳамда Давлат маркази Фармакологик назорат бўлими бошлиғи Эльвира Свечникова, шунингдек, Давлат марказининг Фармакология қўмитаси ходимлари, Хорижий фармацевтика компаниялари ва ишлаб чиқарувчиларининг 40 га яқин вакиллари иштирок этишди.
Семинар аввалида Фармакологик назорат бўлими бошлиғи Эльвира Свечникова фармаконазорат ўзи нима, фармаконазорат тизмини асосий мақсади, Ўзбекситон Республикасида фармаконазорат бўйича меъёрий хужжатлар уларнинг қисқача мазмуни, фармаконазорат тизимини ривожлантиришдаги истиқболлар, ишлаб чиқарувчилар томонидан фармаконазорат тизимини йўлга қўйишдаги тамойиллар, фармаконазорат тизими таркибий қисмлари, фармаконазорат тизимидаги ҳужжатлар бўйича маълумот берди.
Шундан сўнг фармацевтика фанлари доктори Анатолий Крашенинников фармаконазорат тизимига қўйиладиган меъёрий талаблар, фармаконазорат бўйича ваколатли шахснинг компания ташкилий тузилмасидаги ўрни, фармаконазорат бўйича ваколатли шахснинг вазифалари, фармаконазоратда ваколатли шахс мажбурияти бўйича маъруза қилди.
Тадбир давомида иштирокчилар, шу жумладан “Zoom” платформаси орқали уланган 50га яқин қатнашчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.
Давлат маркази Ахборот хизмати