Кам учрайдиган касалликларни даволаш учун мўлжалланган дори воситалари рўйхати кенгайтирилди

09.10.2022 1430

ССВ кам учрайдиган касалликларни даволаш учун мўлжалланган орфан дори воситалари рўйхатини янгилади (рўйхат рақами 3258-3, 12.09.2022 й.)

Аввалги версиясига нисбатан рўйхат 171 позициядан 176 позициягача оширилган.

Янгиланган рўйхатга блинитумомаб, акалабрутиниб, помалидомид, экулизумаб препараратлари шунингдек, антимикробли гидрогел боғлами мирамистин қўшилган.

Маълумот ўрнида, «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги қонуннинг 24-моддасига мувофиқ, Орфан дори воситалари ҳамда орфан касалликларга ташхис қўйишда ва уларни даволашда қўлланиладиган тиббий буюмлар импорти, ўта хавфли инфекциялар, шунингдек эпидемиологик жиҳатдан хавф туғдирадиган инфекциялар профилактикасида, уларга ташхис қўйишда ҳамда уларни даволашда қўлланиладиган, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буюртмаси бўйича импорт қилинадиган дори воситалари ва тиббий буюмлар ҳамда тиббий техника импорти давлат рўйхатидан ўтказилмаган ҳолда амалга оширилиши мумкин.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати