Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 январдаги “2022 — 2026 йилларда Республиканинг фармацевтика тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-55-сон Фармонида 2025 йил 1 январга қадар божхона божларидан озод этиладиган товар позициялари рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланиши қайд этилган бўлиб, шунга мувофиқ Ҳукумат томонидан имзоланган рўйхатга қуйидагилар киритилди:
☑️ 344 номдаги дори воситалари (шу жумладан, дорихонада тайёрлаш), тиббий буюмлар ва қадоқлаш материалларини ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган хом ашё ва материаллар;
☑️ 153 номдаги технологик ва лаборатория ускуналари, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари;
☑️ Фармацевтика ишлаб чиқариш бинолари учун «тоза хоналар», сендвич-панеллар ва вентиляция тизимлари;
Имтиёз берилган позициялар батафсил рўйхати билан бу ерда танишиш мумкин.
Ҳужжатда кўрсатилган ТИФ ТН кодлари товарларни божхонада расмийлаштиришда белгиланади.
Муҳим эслатма: Имтиёзларни қўллаш натижасида озод этиладиган, тасдиқланган рўйхат бўйича олиб келинадиган воситалардан муайян мақсадга мўлжалланмаган йўналишда фойдаланилган тақдирда, ушбу воситалар тўлиқ ҳажмда Давлат бюджетига ундирилади, ҳуқуқбузарларга нисбатан жарима чоралари қўлланилади.
Фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари, фармацевтика маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналар, ихтисослашган илмий-тадқиқот институтлари ва олий таълим муассасалари томонидан ўз эҳтиёжлари учун олиб келинадиган ҳамда фармацевтика маҳсулотларининг улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланувчи корхоналар ушбу имтиёздан фойдаланадилар.
Давлат маркази Ахборот хизмати