Маркировкалаш бўйича тузилган ишчи гуруҳ аъзолари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

12.10.2022 2159

Жорий йилнинг 7 октябрь санасида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида дори воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш бўйича тузилган ишчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Давлат марказининг Рақамли технологияларни жорий этиш ва ахборот хавфсизлиги бошқармаси ҳамда Давлат солиқ қўмитаси ва “CRPT TURON" компанияси масъул ходимлари иштирокида Республикамизда ишлаб чиқарилувчи ва Ўзбекистон ҳудудига четдан олиб келинадиган хорижий дори воситаларини рақамли маркировкалаш масалалари таҳлилий муҳокама қилинди.

Шунингдек йиғилишда дори воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш тартиби жорий қилинган кундан бошлаб, уларни рақамли маркировкаланмаган ҳолда сертификациядан ўтказишга йўл қўйилмаслиги, божхона омбори ҳудудида дори воситаларини маркировкалаш ҳамда стикерларни елимлаш усули орқали дори воситаларини мажбурий рақамли маркировкалаш тартибига ўтиш ва бошқа масалаларга атрофлича тўхталиб ўтилди.

Давлат маркази Ахборот хизмати